Тил

УЛУҒЛАРГА ХАТОЛАРИНИ АЙТИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

Янги дея аталаётган замонда сўз эркинлиги аталган бир афюн жамиятларга ичирилди. У эркинликка кўра, ҳар ким оғзига келганини айтиш адабсизлигини қўлга киритди.

Истибдоднинг янги қиёфаси сўз эркинлиги суратига кирди. “Ҳар ким нафси буюрганини айтсин, бу адолат тамалидир!” деган тайинсиз қоиданинг мақсади жуда қўрқинчли эди. Яъни ҳур диёрларни босиб олиш қасди ила у ердаги халқларни ўз давлатларига қарши оёқлантириш учун бу қоида бир восита қилиб олинди. Аввал одамлар эркинг бўғиляпти дея ишонтирилди. Сўнг подшоҳлар золим деб таништирилди. Эркин сўз афюни едирилди. Маст бўлган оломон ўзининг тепасида турган паноҳга болта кўтарди.

Биз “Гапирсанг, яхши гапни гапир. Йўқса, жим тур!” – амрини олганмиз.

Бугун улуғларга уларнинг хатоларини айтиш жасорат дея тасбит этилмоқда. Бу ерда бир қанча нозик жиҳатлар бор: 1. Сен улуғ инсонга сапчишга қанчалик ҳақлисан? Бу ишни қилишинг ҳадсизликдир. 2. Улуғлар қошида сукут ва хизмат ёшларнинг ишидир. 3. Улуғлар қилаётган иш ҳикматини англашга илм, тажриба ва басийратинг ҳали ожиз. Қачонки уларнинг маснадига чиқсанг, ҳаммасини англайсан. Унга қадар сабр қил. Сабр билан ҳеч нарса йўқотмайсан.

Улуғлар ким? Аввало, асолат соҳиблари, яъни аслзода насабдан бўлган саййидлар, олимлар, амирлар, ишбошилар, раҳбарлар; устозлар, оталар, акалар. Улардан насиҳат олиш, қадрлаш, итоат этиш керак. Нуқсон содир бўлса, ҳақларига ислоҳ учун дуо қилиш ва кутиш лозим. Токи парда кўтарилмасин. Адаб ва ҳаёга путур етмасин.

Агар кичик кичиклигини билмаса, катта катталигини унутса, бошлар оёқ, оёқлар бош бўлади, от ва ит изи аралашади, тартиб йўқолади. Илм ва ҳикмат аҳли пойгакка тушади, жаҳл ва разл аҳли тўрга чиқади – адолат ғойиб, зулм ғолиб бўлади.

3 600марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    НАСАБ БИЛАН КИБР ҚИЛМА

    Насаб, зот, насл гўё кон кабидир. Конда тилло бўлса, минг йил ўтиб ҳам ўша тилло чиқади. Кумуш бўлса, кумуш, темир бўлса, темир, гавҳар бўлса, гавҳар, кўмир бўлса, кўмир. Яъни илм…

    2 дақиқа

    Ужб инсоннинг ўзига ошиқлигидир.

    Ҳуббуз зуҳур ўзини зуҳур этмакни севмакдир. Бу ҳол инсонни Аллоҳдан тўсади. Аллоҳдан тўсилсанг, не ҳожат асъаса-ю дабдабаларга? Аввал илм, сўнг ҳилм ҳосил эт. Қол, ҳол ва солга…

    1 дақиқа

    Илмий раҳбарим академик Шуҳрат Сирожиддинов диссертацияни кафедра муҳокамасига тавсия қилдилар.

    Илмга оид сўз айтиш жуда масъулиятли экан. Ҳар бир сўзни минг ўйлаб, далиллар тарозисида тортиб, сўнг тақдим этмоқ керак экан. Ҳар бир калима саноқда. Бирор товуш, ҳарфни беҳуда…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.