Иймон
Ҳар қанча тақиллат, ҳар қанча чақир,
Ҳар қанча тақиллат, ҳар қанча чақир,Очилмас кўпинча тавфиқ эшиги.Ҳатто саҳроларда, тоғларда ҳайқир,Тебранмас мададнинг вазмин бешиги.Кутмаган онингда бир нафис насимЭсиб ланг очилгай тавфиқ эшиги.Малаклар бошингдан сочгай дур-у сийм,Тебрана бошлайди мадад бешиги.Лекин ҳимматингда бор экан нуқсон,Барча футуҳотлар топади барҳам –Майда бўлганинг-чун беркилиб осмон,Тавфиқ-у мададга бўлмассан маҳрам.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.