Ҳикмат
Устозман десанг-у, илм савашида,
Устозман десанг-у, илм савашида,Тулпорлар чоптирсанг, ўқисанг майдон!Инсон-у шайтоннинг жанг – курашидаЗафар яловини кўтарсанг чунон.Шогирдлар илмдан хазина йиғиб,Ирфон чўққиларин забт қилса бир-бир –Камол касб этса-ю самога чиқиб,Фалак раъноларин айласа асир!Бари беҳудадир, беҳуда, ҳайҳот,Муваққат шуҳратдир, муваққат бир шон –Гар қалбда муҳаббат этмасанг бунёд,Гар ҳиммат сабоғин бермасанг, ишон.Ишқнинг дарсларида ёнмаган кўнгил,Ҳиммат сабоғини олмаган беор,Юк деб кўтарганинг ҳар недан енгил,Айтганинг сўзларнинг барчаси бекор!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.