Иймон
Ёд олиб ўрганса бўлар луғатни,
1Ёд олиб ўрганса бўлар луғатни,Ёд олса, ёдаки бўлар қоидалар.Лекин таҳсилларда топмам ҳикматни,Ҳолбуки, ҳикматда эрур фойдалар.Ҳиммат сабоғини қайси олийгоҳЁки қайси мактаб бергай, аё дўст?Вафога ўргатиб, қалбга хайрихоҳБўл дея улашар кимлар ҳаё, дўст?Қани, ўқисайдик бўлиб талабгорМеҳр ҳақидаги дарсликларни.Инсоф-у диёнат ичра не асрорБўлса, билсак ёруғ тарзликларни.Лек бунинг таълими маҳолдир, шунданМактабда бу ҳақда дарс ўтилмайди.Аммо руҳинг ичра саволдир шундан,Руҳга бундан бошқа гул тутилмайди.Яъни руҳинг шодон бўлмоғи учунУнга ҳаё деган гулларни бергил.Ошиқлар хотиржам ўлмоғи учунКўзига вафодан нурларни бергил.2Тангрим, сенга сано, мақтовлар беҳад,мен Сенинг қулингман, Хожамсан, Ўзинг.Оламда жисмимни ушлаган фақатСенинг раҳмат тўла илоҳий Сўзинг.Қул севса хожасин, итоат этар,Исён даштларидан бўлар йироқда.Севган суйганидан ҳар неки кутар,Барин лазиз билгай, гарчи фироқда.Севган севгилига ўхшашни хоҳлар,Севган севгилига эргашур ҳар дам.Кўксини куйдириб фарёд-у оҳлар,Севгилин ёдини кўргайдир ҳамдам.Сен яхшилик қилгувчи Зотсан, Худойим,Лекин ҳеч кимсадан кутмайсан жавоб.Меҳр индирдинг-у қалбларга доим,Банданинг меҳридан этдинг ижтиноб.Сенга бош эгмасдан осий нокасларҲар не дея олса, деди-ю қилди.Сен эса йўлладинг ваҳийдан саслар –Гумроҳлар устига шафқат ёғилди.Тангрим, Ўзинг мени этгил тарбият –Яхшилик кутмасдан яхшилик қилай.Меҳрни зотимга айла хосият,Меҳрга тамагир бўлмайин, кулай.Зулм ёғилса-да, бошимга буткулЖонимга азият етса-да аччиқ,Юзимда табассум очиб турфа гул,Золимимга шафқат айласам тортиқ!Чунки Сен Раҳмонсан, Сендирсан Салом,Сен ҳилм соҳиби, Сабурсан, шаксиз.Сенинг раҳматингдир – илоҳий калом,Оламни ёритган ан-Нурсан, шаксиз.Қаҳҳорсан, қаҳрингдан қўрқаман, Тангрим,Ғазабинг қошида қўрқаман мутлақ.Нафсим-чун ҳеч кимга кўрсатмай қаҳрим,Ўзинг якка Подшоҳ, Ўзинг якка Ҳақ!Оламни меҳрга, нурга тўлдирсам,Шафқат ниҳолларин эксам тун-у кун.Ироданг қошида бошим эрур хам,Шояд, шафқатингга эришсам бир кун…Шояд, сенга ошиқ қуллар қатори,Шояд, сенга таслим бандалар ичраКел деса севгининг мангу баҳори,Карамингга чўксам ҳайратдан титраб…Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.