Ватан
Икки дарё ўша, замин ҳам ўша,
Икки дарё ўша, замин ҳам ўша,Шарафли салтанат, мулкларнинг изи.Валийлар мактаби бўлган бу гўша,Улуғ аждодларнинг енгилмас сўзи.От устида ўтган бедор ҳаёти,Қўрқув нелигини билмаган ёвқур.Қалбдадир паҳлавон боболар ёди,Бири Жалолиддин, бири Бойсунқур.Ҳақиқат ишқидан масту мастона,Ягона Тангрига сиғинган зотлар.Руҳлар оламига бўлиб равона,Наслидан жасорат соғинган зотлар.Шайтон қутқусига илинмаган ҳеч,Нафс итин бўйнидан боғлаган, осган.Марду эранларни тутиб ёру хеш,Ишқу сидқ лавҳига қон ила ёзган.Нафсини тупроқдек паст, тубан кўриб,Қалбини самолар сари чорлаган.Набийлар йўлидан мардона юриб,Юзида валоят нури порлаган.Шошу Самарқанд бу, Хива, Бухоро,Андижон, Намангон, буюк Хоразм.Сўраса, еру кўк, аршларни сўраб,Фақат юксакларга айлаган азм.Покиза тупроққа пасткаш ғанимларҲаром оёқларин босганда ногоҳ –Хиёнат қилса-да, каззоб, занимлар,Ҳақнинг нидосидан турмишдир огоҳ.Ҳеч қачон ҳақ йўлдан, ҳурлик йўлиданТоймаган, қайтмаган улуғ халқдир бу.Ёв тинмай ҳурса-да ўнгу сўлидан,Буюк тоғлар каби вазмин қалқир у.Туркистон юраги, туркнинг шарафи,Исломнинг таянчи, Ҳақнинг байроғи –Мовароуннаҳр бу – дўстлар ҳадафи,Ер юзин ёритган ирфон чироғи.Ҳар не ҳолга тушдинг, йиқилмадинг сен,Қонли, шонли йиллар кечирдинг узоқ.Бўйинг осмон билан бўлсин, майли, тенг,Асли наслинг кимдир – унутма бироқ.Қандай ҳийла қилсин шайтон қуллари,Дажжоллар макр ила сочсинлар борин!Эй қадим диёрнинг сор, бургутлари,Ўлимтикни чўқиб тўйдирманг қорин.Поклик, иффатингдир – нажоту, қанот,Вафо, муҳаббатдир – ҳар қайсидан соф.Истасанг, безавол, абадий ҳаёт,Энг эски булоқлар кўзларини топ.Истиқлол – зулмдан қон ютган бобо,Момолар қалбининг оҳу, фарёди.Ҳар қанча тегрангда чирпансин дунё,Ёдингдан чиқмасин аждодлар ёди!Боболардек бўлгил – орли, забардаст,Ҳақнинг дийдорига ошиқ, харидор!Шунда ҳурлигингга етмагай шикаст,Шунда бўлгай давлат баланд, пойидор!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.