Тил

Йўл

Дунё сафар эрур, дунё – узун йўл,

Дунё сафар эрур, дунё – узун йўл,Нақадар узундир, шу қадар ҳузун.Мутлақ билмагайсан қайда ўнгу сўл,Елкага кўтариб ожизлик сўзин.Мийсоқдан бошланди бу ғурбат сафо,Маҳшар манзилига боргаймиз қатор.Хоҳ иста, хоҳ бўйин товлагил, аммоСафар ҳақ, манзил ҳам ўзгармас зинҳор.Сафарда ҳеч нарса бўлмагай тўкис,Йўлнинг азоби бор ўзидан узун.Фақат алам қилар тополмай бир дўст,Ёлғиз кириб борсанг манзилга, маҳзун.Акром МАЛИК

3 420марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.