Сабр
Бошингга мусибат тушганда нохос,
Бошингга мусибат тушганда нохос,Қайғунинг тиғидан дил парча-парча.Дўстман деб юрганлар кўтаргай чуввос,Маломат тошини отганлар қанча!"Ўзинг айбдорсан!" "Ўзи айбдор!" –Ҳар четда ғийбатлар шивиру шивир."Бежиз йиқилмади, албат, айби бор!"Тегрангда минг битта бўҳтон ивирсир.Сен эса лол қолиб боқасан беҳол,Кўринмас оламда ҳамдарду дамсоз.Ғувиллаб, увиллаб турфа қийлу қол,Ҳар ким севингандан тортади уввос."Бу қандай эвирилиш, қандай инқилоб!" –Дея куйинмагил, чекмагил қайғу.Беркитиб турганди чиройли ниқоб,Дўстман деганларнинг асл турқи шу.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.