Ҳаёт
Бир кун жам бўлдилар аҳбоблар дилхуш,
Бир кун жам бўлдилар аҳбоблар дилхуш,Дилнинг хунлигидан қурдилар суҳбат.Кўнгиллар бамисли парвоз этди қуш,Тарқаб кетди қуюқ абри уқубат.Айлана-айлана гуфтор меҳвариКелди бандаларнинг кирдикорига.Очилди сирларнинг авра-астари,Сўз ўтди ошиқлар оҳу зорига.Деди бир аҳли ҳол: “Менга шу севинч –Роббим ризоси-чун қилсам савоб иш.Бу ишдан алағда кўнгил бўлгай тинч,Баҳорга эврилар қаро аёз, қиш”.Шунда бир қайғудан жигари кабобЙиғлай-йиғлай деди боши эгик, хам:“Менда нима қилсин хуш амал, савоб,Гуноҳ қилмасам, бас, шу куним байрам…”Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.