Тил

Ҳикмат

Бир йигит бор эди бақувват, шужо,

Бир йигит бор эди бақувват, шужо,Қони қайнаб тошар, ўзига сиғмас.Дунё таслим эди пойида гўё,Танбеҳлар кор қилмас, насиҳат уқмас.Истарки, шон-шуҳрат майидан ичса,Унинг номи бўлса тилларда достон.Ҳеч ёвдан қўрқмаса, оловлар кечса,Шараф топса чексиз ғолиб қаҳрамон.Катта қўшинларни бошласа жангга,Паҳлавонлар ичра сардор аталса!Ғанимларга сочиб оташ, аланга,Тиғи ёв кўксига шаксиз қадалса!Лекин ўйлаб қолди – бу эмас осон,Унга йўли бўйлаб устоз керакдир.Токи унга қилсин дардини достон,Жон қадар муқарраб ҳамроз керакдир.Шавқи туғён урди денгиз мисоли,Бир устозни унга учратди Худо.Дарҳол шундай бўлди унинг саволи:“Нетсам менга буткул бўйсунгай дунё?”Устоз валий эди – сирлардан огоҳ,Ҳикмат нурларидан қалби баҳраманд.Табассум-ла боқди йигитга дилхоҳ,Деди: “Қулоқ солгил, эй доно фарзанд!Дунёни забт этмоқ эмас мушкул иш,Жаҳонга мустабид бўлмоқ хуш амал.Аммо ундан аввал бор битта юмуш,Яъни битта шартни бажаргил аввал!Кўзингни бўйсундир – боқмасин бадхоҳ,Лағв ила қулоққа бермагил озор.Тилингдан ҳамиша бўлгайсан огоҳ –Ғийбату ёлғонни сўзлама зинҳор.Танангга амр эт – қилсин итоат,Қалбингдан бир он ҳам қолмагил ғофил.Нафсингни жиловсиз қўйма бир соат,Яъни ўзингга бўл подшоҳи комил!”Йигит устозига айлаб эътимод,Ўзига ўзини қилди сафарбар.Кураш тўхтамади йилларки, ҳайҳот,Тўхтамай авж олди кундан кун хатар.Бир кун нафас ростлаб бошин кўтарди,Кўз ташлаб атрофга ҳорғин донишвор.Лаҳзалар бир-бирин қувиб ўтарди,У эса бош эгди ҳақ сўзга, иқрор:“Қўлга олиб инсон инсон ёрлиғин,Кўзу кўнгил ишин қилиб олса ҳал –Яъни Ҳаққа таслим қилса борлиғин,Оламда жаҳонгир бўлмоқдан афзал!”Акром МАЛИК

3 520марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.