Ҳаёт
Дўстман деганларга айтай ҳақ сўзни,
Дўстман деганларга айтай ҳақ сўзни,Балки бундан ғофил булҳавас зотлар.Нурга тўлдир аввал қалб деган кўзни,То дўст туюлмасин қалбингга ётлар.Дўст – бу ҳар не ҳолда ҳамдаму ҳамроҳ,Сен гўё жисмсан, у эса соя.Дўст борки, чекмассан нолаю оҳ-воҳ,Ҳар не қайғуйингга дўстдир кифоя.Кимдир сени агар десаю дўстим,Бошқа кишиларга сезса эҳтиёж,Бундай одамларнинг тўлмас кам-кўсти,Уларнинг дардига йўқдир ҳеч илож.Қалбингдан исмини суғургил дарҳол,Дўстлик ўйинига ортиқ ҳожат йўқ.Сендан бўлак жойда ҳаловати бор,Безовта айлама, кўнглинг бўлсин тўқ.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.