Иймон
Ўз ҳолимдан жуда қаттиқ қўрқаман,
Ўз ҳолимдан жуда қаттиқ қўрқаман,Нетгум қилмишларим келса қидириб?!Танда титроқларим тарқаб-тарқамай,Роббим, қаршингдаман юзим сидириб.Агар ўз ҳолимга суянсам эди,Надомат қўлида бўлардим ҳалок.Савоб ишларимга суюнсам эди,Зинҳор шодликларни қилмасдим идроқ.Ҳар кун яшаш учун қолмайди кучим,Ҳар тун бош қўяман ҳорғин, ғамзада.Нетай, ололмайман ўзимдан ўчим,Ҳар он маломатлар менга ҳамқадам.Ҳолимни ўнглагил, меҳрибон Роббим,Раҳматинг ипига илинган хасман.Кундан-кун ортмоқда йиғи, азобим,Нетай, бесабрман, ношукур касман...Ошкору пинҳона дардимдан огоҳ,Сенга аён, ахир, ҳар битта сирим.Раҳматингдан менга ато эт паноҳ,Ғазабингдан беҳад қўрқаман, Тангрим!..Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.