Тил

Ҳикмат

Кўзгуга боқса гар ҳар битта инсон,

Кўзгуга боқса гар ҳар битта инсон,Кўргай асл юзи чиройли эмас.Юзлашмоққа тоқат қилолмай бир он,Ўзидан қочгайдир шунинг-чун ҳар кас.Гуноҳ амал айла, хайр кор қилгил,Надомат куйдирсин қалбингни аҳён –Гоҳо азиз бўлу, гоҳо хор бўлгил,Гоҳо ҳикмат сўйла, гоҳида ҳазён!..Сенга ато айлаб меҳрининг нурин,Раҳмат эшикларин очиб қўйиб кенг,Шафқат кулбасидан кўрсатиб ўрин,Сенга ким дўст бўлгай энг беғараз, энг?!Ишон, елка тутмас дардингга ҳеч ким,Ҳеч ким ғам тошингга бўлолмас қалқон!Тариқдай гуноҳинг кўриб қолса ким,Тоғдай дея ёйгай оламга шодон.Асл калом шулки, қалбинг-ла кўргил –Ҳар ҳолингдан огоҳ ягона Зот бор.Унинг даргоҳига бошингни ургил,У Сенга ёрдамчи, Улдир нажоткор!Унинг сифатидан насиба олиб,Хулқ ҳосил айлагил Сен ҳам, эй банда.Яъники, истасанг содиқ дўст бўлибЯшамоқни агар – дўст бўлгил шундай!Акром МАЛИК

2 990марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.