Севги
Ёнмасанг, яшамоқ бекор, бемаъно,
Ёнмасанг, яшамоқ бекор, бемаъно,Қуруқ жасад билан юрмоқ, оҳ, қайғу.Ўлим бу ҳаётнинг давоми, аммоУнга севги ила юзлашгин, ё Ҳу!Сени севиб, сенга олов келтирдим,Ёнсанг, қучоғимдан қўйгайман, тамом.Вафо номли заррин ялов келтирдим,Қўлингга тутқазиб, ўзим кўк томонБалки томонсизлик сари учгайман,Шавқ ичинда ёнган ҳолинг кўрай деб.Гоҳо тушларингга қушдай тушгайман,Ўтли юрагингга таскин берай деб.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.