Ҳаёт
Йўқотмоқ оғирдир, йўқотмоқ аччиқ,
Йўқотмоқ оғирдир, йўқотмоқ аччиқ,Бир парчанг кетгандек бўлади, эвоҳ.Ҳар битта йўқотиш юракда санчиқ,Тарк этмай умрбод руҳингга ҳамроҳ.Энг аввал соғ бўлсин ота-онамиз,Узоқ йил яшасин шоду хотиржам.Улар бошимизда соябонимиз,Диллари кўрмасин ҳеч қачон алам.Ота-она бизни туғди, улғайтди,Лекин ёруғ йўлни кўрсатгай устод.Ҳаётнинг энг қийин, азобли пайтиСенга устозингдан келгайдир имдод.Чунки ғамларингни яширмоқ вожибШикаста отаю онангдан, албат.Шул боис устознинг бағрига қочибБормоғинг жоиздир чексанг машаққат.Устоз йўлсизликда йўлга йўллагай,Қоронғу зулматда ёққайдир чироқ.Ортингдан дуолар билан қўллагай,Ҳар қанча кетсанг-да олислаб, йироқ.Шул боис устозлар саломат бўлсин,Тоғдай матонатлар берсин Худованд.Кимнинг устози бор, қадрини билсин,Уни ёв енголмас, уринса ҳарчанд.Сен дарахт бўлсанг гар, унутма, эй мард,Тик турмоққа етмас асло мажолинг!Токи сен-чун йиғлаб, чекмас экан дардХудо қадар қилган жуфти ҳалолинг.Фарзанду иқболинг учун соғ бўлсинИффату ҳаёда собит уй ичинг.Оёғинг остида пинҳон тоғ бўлсин,Бошинг осмонларга етмоғи учун.Бола – юрагингдан унган мевангдир,Узилса, титрагай бутун оламинг.Бола сенинг сиринг, сенинг шевангдир,У билан улғаяр қувончу ғаминг.Боланг хаста бўлса, ҳолингни баёнҚилмоқ учун етмас сўзу каломлар.Боланг йиғламасин, кулсин ҳар қачон,Боланг бахти билан кундуздир шомлар.Бошингга ногаҳон ёғилса кулфат,Кўтармоғинг учун елка керакдир.Тарк этмасин содиқ ошною улфат,Чин дўстлар тоғ каби Сенга тиргакдир.Омон бўлсин мудом дўсти вафодор,Хасталик нелигин у билмасин ҳеч.Бошига ёғса-да, ёмғир, дўлу қор,Ғанимлар қошида йиқилмасин ҳеч.Сен учун жон чекар қавму қариндош,Бахтинг – ака-уканг, опа-сингиллар.Ҳар бири юлдуздир, ҳар бири қуёш,Омон бўлсин бари – тоза кўнгиллар.Худойим, раҳм қил қулларингга сен,Ожизмиз ҳаммамиз кузги япроқдек.Ҳузури Иззатда шоҳу гадо тенг,Ерга сочилгаймиз бир кун тупроқдек.Ўзинг қўлламасанг, ҳолимиз хароб,Қалбга ёруғликни қилгайсан илҳом.Бизни чалғитмасин ёлғончи сароб,Ўзингга йўл бошла, етар, вассалом.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.