Тил

Ҳикмат

Бахт учун ширин сўз, очиқ юз етар,

Бахт учун ширин сўз, очиқ юз етар,Енгиб оғриқларни кулмак шоён иш!Ширин сўз қалбингга лолалар тутар,Тили ширинларга офарин, олқиш!Ширин сўз сабрнинг гулидир нафис,Меваси бахт бўлгай, саодат бўлгай.Қайси банда бўлса ҳалим, ширинсўз,Уйида нур бўлгай, ҳаловат бўлгай.Аммо тили аччиқ бўлмоқ балодир,Бандаси ҳам безор, Худо ҳам безор.Қутурган нафс тилга заҳар соладир,Аччиқ сўз ҳар қалбга етказгай озор.Тили аччиқ каснинг омади кулмас,Устидан ёғилгай бадбахтлик тоши.Заҳарханда бўлмоқ кимнинг хулқи, бас,Қайғу сиртмоғига тиқибди бошин.Акром МАЛИК

2 800марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.