Севги
Сени яхши кўргим келмайди гоҳо,
Сени яхши кўргим келмайди гоҳо,Бошқалар ҳам яхши кўргани учун.Майли, ишқим қолсин қалбимда пинҳон,Хаёлинг паришон юргани учун.Қачондир ажралса оқ-у қоралар,Кетса атрофингдан иши битганлар.Шунда кўрсатаман дилни яралаб,Кўнгилни поралаб кимдир кетганлар.Хотирингга ташвиш тушмасин учунБорлигимни, ҳатто билмасанг дейман.Сенга тегмасин деб бирор тиғ учиЎзингга билдирмай ғамингни ейман.Қанча ғам есам-да, тўймасман, балкиЛекин дийдоринг-ла кўнгил тўқ бўлгай.Ақл ожиз қолган шундай бир ҳолки,Бир боқсам барча дард унут, йўқ бўлгай.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.