Тил

Ҳаёт

Агар қалб тўлмаса буткул вафога,

Агар қалб тўлмаса буткул вафога,Забт этмаган бўлса садоқату сидқ,Асло чидолмассан зарра жафога,Энг аввал иштибоҳ сени айлар зиқ.Сўнг ичингга кирса ножоиз сўзлар,Бироз елса гумон, бўҳтон шамоли,Қурганинг иморат узоқни кўзлаб,Шу онда қулагай тугаб мажоли...Шул боис, қўриқла ишқу вафони,Сидқу садоқатинг мустаҳкам турсин.Сўз айтдингми тилга олиб Худони,Аҳдинг жаннатгача етаклаб юрсин.Акром МАЛИК

2 930марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.