Сабр
Бутун олам воз кечиб кетган оғир фурсатда,
Бутун олам воз кечиб кетган оғир фурсатда,Туҳматларнинг тиғидан юрак оғрир фурсатда.Нон еганлар жонингга ханжар урган фурсатда,Жон деганлар сен учун дорлар қурган фурсатда.Кўнгиллар иштибоҳга бой берилган фурсатда,Шайтон атрофда шодон, хўп керилган фурсатда.Умид ниҳоли қақшаб, сув истаган чоғларда,Қайғу дея аталган қоп-қоронғу чоҳларда.Ишончлар пойдевори дарз кетиб беихтиёр,Иблиснинг лашкарлари байрам қилса бахтиёр.Ҳақни раҳмати туриб, ғазаб талаб қилсалар,Ҳақни жаннати туриб, азоб талаб қилсалар.Сендан бўлак ҳар бир кас ўзни авлиё дебон,Пешонангга битилган сўзни сим-сиёҳ дебон.Бошингга ағдарилса, дунёнинг тоғу тоши,Ботса ногаҳон порлаб турган дўстлик қуёши.Икки ҳолни кўргайсан ҳаётинг майдонида,Бири қилмишларингда, бири дўстнинг жонида.Кимга этдинг, эй шўрлик, зулму жабр, эслагил,Кимга ичингда қаздинг сен ҳам қабр, эслагил.Кимга бердинг азоблар қасддан жаҳолат ила,Энди ўзинг занжирда – йиғили ҳолат ила.Сен кимни англамадинг – сени англамадилар,Сен кимни тингламадинг – сени тингламадилар.Қай ишда ҳаддан ошдинг, ҳаддингни унутгандинг,Қай ишда нафс амрини беихтиёр тутгандинг?!Барчасин ёдга келтир – тавбага юзлан, банда,Номанг саҳифасида чин дилдан излан, банда.Гар кимдан кўрган эсанг беҳуда оғриқ, азоб,Сени уни кечиргайсан, Сени кечирсин Таввоб.Сенинг номингни кимдир оқ деб айтмаса, куйма,Номингу шонингни гар пок деб айтмаса, куйма.Бошингни саждага қўй, куйиб чеккайсан нола,Ҳар ишни Худовандга бутунлай қил ҳавола.Иккинчи ҳол шулдирки, дўстман деган қайси мард,Бошингга ёғилганда бу қадар даҳшатли дард,Ёнингда бўлгаймикин ишончу аҳди ила?Ҳимоят этгаймикин шиддату шахти ила?Дўст деган, энг аввало, шаънингга қалқон бўлгай,Тиғларга кўксин тутиб, вужуди алвон бўлгай.Сени кўрса гуноҳда қайтаргай, дуо қилгай,Худога ёлвориб кўп, сўзига вафо қилгай.Ҳар не бўлса, бўлсин, дўст, дунёнинг иши шулдир,Дунё деган қалбингни муҳаббат билан куйдир.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.