Тил

Ҳикмат

Ҳамма мақтаб қолса, қочганинг яхши,

Ҳамма мақтаб қолса, қочганинг яхши,Мақтов – жонинг учун ёқилган олов.Ҳаддингда жим тургил тупроққа ўхшаб,Ахир, сен эмассан лашкарга ялов.Агар ялов бўлсанг эди бошқа гап,Ҳилпираб ҳар ёққа борсанг ярашгай.Гар чиндан эмассан эътиборталаб,Бош эгиб, сукутда юрсанг ярашгай.Сезсангки, қайсидир ишингдан ногоҳСенга эсиб келгай мақтов шамоли.Шу ишсиз ўлмасанг, қилмаган авло,Токи балолардан қолгайсан холи.Ҳар каснинг оғзидан сочилган мақтов –Ҳар қайси оғиздан сачраган тупук.Тупуклар ёғдирмай ҳар битта тарнов,Тез-тез хато қилиб турган ҳам тузук.Токи хатойингдан қувонсин авом,Токи муҳаббати бўлмасин зиёд.Токи бир кун умринг топганда итмом,Чекиб юрмасинлар ясама фарёд.Акром МАЛИК

2 920марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.