Ҳикмат
Икки тоифадан хиёнат чиққай –
Икки тоифадан хиёнат чиққай –Ё ҳаромзода, ё зоти паст қулдан.Зотан, Ҳақ сўзини пок зотлар уққай,Ҳақиқат эскидан шу тарзда бўлган.Хиёнатни унутгай яна икки кас –Ё валади зино, ё зоти паст қул.Зотан, покиравлар одати эмас –Қайта тутмоқ чаққан чаёнларга қўл.Зоти хиёнатдан, эй булғанганлар,Илоҳий қасосдан қўрқингиз минбаъд.Шайтон нафасига, эй чулғанганлар,Йиғлаб тавба қилинг, абадул абад!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.