Тил

Ҳикмат

Бир йигит улғайиб келаркан, алҳол,

Бир йигит улғайиб келаркан, алҳол,Куч-қудрат ҳақида сурарди хаёл.Бир пирга учрагач, сўради савол –“Қандай қилсам кучли бўламан?” – дея.Табассум айлади ул пири комил:“Куч билан ҳар мақсад эмасдир ҳосил.Лек авло қувватга бўлмоғинг дохил,Собитлик яхшидир бамисли қоя.Заифни ҳеч қачон кўрмагил ҳақир,Билгилки, қувватнинг булоғидир – сир.Агар эгалласанг, уч сир бирма-бир,Сенга мағлубият сололмас соя.Биринчи сир шулки, ҳамиша, эй жон,Шундай ишинг бўлсин – Худога аён,Бошқалар билмасин уни ҳеч қачон,Барча мададларга ул сирдир моя.Яна бири шулки, ўзинг ва маҳрамЗотлардан бошқага кўрмаган баҳамСирларинг бўлсинки, токи ғам, аламТошлари ёғмагай бошингга шояд!Яна бири шулки, бирор зот агарСирини ишонса, сенга сар-басар,Фош этма бировга ўлсанг ҳам агар,Ҳаётингга бўлсин бу адаб ғоя.Сирлар қалъа каби қўриқлар сени,Шунда енголмагай оғриқлар сени.Рост йўлга бошлар бу йўриқлар сени,Бошингда порласин нури ҳидоят!”Акром МАЛИК

3 490марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.