Тил

Севги

Маст бўл! Ишқу муҳаббат бодасидан сармаст бўл,

Маст бўл! Ишқу муҳаббат бодасидан сармаст бўл,Қўрқма ўлимнинг даҳшат тўла кўзларидан ҳеч.Шаҳид лабидан чиққан ўтли сўнгги нафас бўл,Қайғу дарёларидан шодон кеч, бахтиёр кеч!Эй оташин муҳаббат! Эй алангайи ишқ,Эй юраги музлаган вужудларга бегона!Эй етти минг томири фалакларга қоришиқ,Етти қат еру кўкка сиғмаган эй сарсона!Эй руҳсиз танлар аро қолган ҳайқириқ руҳи,Эй шиддати кўзларни кўр қилган буроқи арш!Эй Набий жазбасининг малакутий шукуҳи,Эй азал лавҳи маҳфуз узра топган парвариш!Кайси кўз арзигайки, сен айласанг тажалло,Қайси қалб лойиқдирки, куйиб-ўртансанг магар?!Узукдек коинотда балоларга мубтало,Қилсанг, саҳройи фано сари қилгайсан сафар!Кўз юм! Хоинларнинг юзларига боқмагил,Қулоқ тутмагил сохта оҳу воҳларга зинҳор!Шайтон малайларига ёқма, мангу ёқмагил,Иблис дастурхонидан абадиян айла ор!Тубанлар чангалида қолма, юксал Ҳақ сари,Жоҳилларга инкишоф исроф, сирлар исрофдир.Шубҳакор қалби кўрнинг инончдан йўқ хабари –Ишқ истаган Симурғ-у, манзили кўҳи Қофдир.Маст бўл! Ишқу муҳаббат бодасидан сармаст бўл,Ақлу киндан айш истар оқиллардан кет узоқ.Бўлсанг, фақат ҳақгўй бўл, ошиқу ишқпараст бўл,Қара, порлаб турибди Арш қандилида чироқ.Илк қадаминг тушган ер кимгадир чўққи бўлгай,Кезган фалакларингдан нечун сўз айтасан, эй?Сени излаб келганнинг кўзига бўшлиқ тўлгай,Сен эса йўқликда ё шикаста найдасан, эй!Акром МАЛИК

3 990марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.