Севги
Қизиққон бир йигит, қалби оташин,
Қизиққон бир йигит, қалби оташин,Ишққа эди толиб, ишқ истар эди.Гоҳо сафарларда, гоҳо хонашин,Жунун келиб ғолиб, ишқ истар эди.Аммо ҳиссиётга қона олмасданРостан муҳаббатим борми дер эди.Севмай яшамоққа кўна олмасданМен ҳам одамми деб ташвиш ер эди.Бир кун аҳли Ҳаққа учради ногоҳ,Қалби ёришдию, айлади фарёд:“Эй оламу одам сирридан огоҳ,Мени қайғулардан айланг сиз озод.Севгига ихлосим, иштиёқим бор,Лек севгим борми, йўқ – билмайман ҳамон.Қачон кўнгилда ишқ бўлгай барқарор,Қачон муҳаббатдан ўртанади жон?”Вазмин жавоб қилди орифи биллоҳ:“Дилингга муҳаббат қилмишдир асар.Йўқса, бу саволни тилингга АллоҳБалки солмас эди, ҳеч йўқ, бу сафар.Билсайдинг, ишқда бор нақадар азоб,Балки бўлмас эдинг бу қадар муштоқ.Мумкин эмас ишқни қилмоқ иктисоб,Ишқни бергувчидир Халлоқу Раззоқ.Энг аввал чин ишқнинг шартини билгил –Шаҳвату ҳирсдан пок эрур мутлақо.Агар зарра қадар ҳирс бўлса, куйгил,Ишқ деб ўйлаганинг қазойи бало.Худо берганига айла қаноат,Ўзингда йўқ ҳолга тикаверма кўз.Сукут қучоғида топгину роҳат,Ишқу иштиёқдан айтаверма сўз.Аммо муҳаббатдан тажаллийлар бор,Хаста кўнгил ичра порлаб қолгай гоҳ.Унинг номи шафқат, раҳматдир, эй ёр,Сени тирикликдан айлагай огоҳ.Масалан, бир тансиқ луқмани олдинг,Оғзингга солишга чоғланганинг пайт:Фалончи есайди деб туриб қолдинг,Хаёлингни шу ўй қилиб кетди сайд .Далолат қилгайки, одамсан ҳамон,Покиза муҳаббат насимидир бу.Бошқага қайғуриб яшар экан жон,Демакки, дилингда бор экан ёғду”.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.