Тил

Ҳикмат

Сенинг тириклигинг, жону руҳингдир –

Сенинг тириклигинг, жону руҳингдир –Азобу ҳайратнинг булоғидир ул.Ундан иборатсан – бору йўғингдир,Мангулик дарахтин бутоғидир ул.Унда муҳаббату, соғинчу, ҳижрон,Унда доду фарёд, унда нолалар.Синчиклаб бағрига боқсанг ҳар қачон –Кўргайсан қон рангли алвон лолалар.У улкан оламдир, у баланд само,Унга озор берма – кўкни йиқитма.Ҳар неки қилсанг ҳам мақсад-муддао,Кўнгил оғритмагил, кўнгил оғритма.Акром МАЛИК

3 490марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.