Тил

Севги

Сенсиз ўтган ҳар оннинг ўтиши машаққатдир,

Сенсиз ўтган ҳар оннинг ўтиши машаққатдир,Сенсиз тунда тонгларнинг отиши машаққатдир.Ҳар дақиқа соатдек, соатлар кундек узун,Кунлар ҳафтадек гўё, ҳафталар ойдек маҳзун.Мен вақтнинг чўзилмоғин сенсиз қолганда билдим,Сабр ипин узилмоғин сенсиз қолганда билдим.Тупроқдек ерда ётган тоқатларим тоқ бўлди,Сабру бардош аталган рўёларим йўқ бўлди.Сен келадиган йўл ҳам бунчалар нозланмаса,Ҳижрон қўлида кўнгил тори ҳам созланмаса.Сенинг кўзларинг тушган деворлар гулга ўхшар,Сен бўлмасанг чаманлар сарғайиб силга ўхшар.Дардим давосисанми, тонгнинг сабосисанми?!Муҳаббатнинг гулзори, вафо маъвосисанми?!Келсанг, кўзим ғунчаси очилгай шаффоф бўлиб,Юзингга термиларман васфинга вассоф бўлиб.Энди тутиб бўлмагай ўтган онларни асло,Кўзим илғай олмагай кутган онларин ҳатто.Ойлар ҳафтадек чопқир, ҳафталар кундек тезоб,Кунлар соатдек ўтиб, соат бир дамдек шитоб.Сен кетгач, яна ҳар он йилга айланиб олгай,Онларнинг оёқлари ерга бойланиб қолгай.Севгида ҳижрон оғир, кутмоқ – қийини экан,Бу ишлар золим вақтнинг ғирром ўйини экан.Акром МАЛИК

4 920марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.