Ҳикмат
Устоз рози бўлса, улуғдир мақом,
Устоз рози бўлса, улуғдир мақом,Еру кўк айлагай таъзиму таҳсин.Лек устоз ранжиса, бахт сенга ҳаром,Еру кўк бошингга қулаши мумкин.Устозин хорлаган, бургут бўлса ҳам,Қаро чоҳдан ўзга фазоси бўлмас.Жаҳолат оғусин ичгаю ҳар дам,Бундан бўлак азоб, жазоси бўлмас.Жаннат бўлганидек илм жаҳонда,Қаро жаҳолатдир дунё дўзахи.Илмсизлар, билинг, ҳар вақт, замондаНуру ёруғликни айламас фаҳм.Косангиз оқармас, кулмас кўзингиз,Ўсмагай учмоққа сиздан қанотлар.Ҳар қадамда сингай айтган сўзингиз,Устозига хоин, оқ бўлган зотлар!..Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.