Тил

Иймон

Эшитган ҳар сўзга бўлмас инониб

Эшитган ҳар сўзга бўлмас инонибКўрилган ҳар не чин бўлмаганидек.Имконсиз рост сўздан яшамоқ тониб,Қалбингда Ҳаққа кин бўлмаганидек!Яъни демасинлар минг ёлғон каломЮрагинг ҳақ сўзни сезиб тургайдир.Кўзларинг пардада қолса-да тамом,Қалбинг ҳақ томонда кезиб юргайдир.Йўқ дейсан, йўқ дейсан, эмасдир бу рост,Бу эса ҳақ дейсан бесўз, бесадо.Руҳинг ҳақиқатга қолиб содиқ дўст,Жисминг ёлғон ичра чўкар бенаво.Шул боис, ҳар қанча узоқларга уч,Саҳроларда дайдиб, денгизлардан кеч!Оёғи меҳримга боғланган эй қуш,Ҳақдан кечолмайсан, кетолмайсан ҳеч!Акром МАЛИК

4 690марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    ОШИҚЛАРГА

    Севдингми, ёнишга рози бўл-да, сев, Ўзингдан тонишга рози бўл-да, сев.

    Севги

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.