Ҳикмат
Ўзингдан кетмагил, ўзингда бўлгил,
Ўзингдан кетмагил, ўзингда бўлгил,Кетсанг гар, ўзингга келмоғинг авло.Ўзингга муносиб ишларни қилгил,Ҳамиша ҳаддингни билмоғинг авло.Уринма улусга бўлгали масъул,Йўлбошчиман, йўлни биламан дема.Худо эмассанки, эй бечора қул,Энг тўғри ишни мен қиламан дема.Шунчаки, аҳлингни айлагил огоҳ –Қайси иш яхшидир, қайсиси ёмон.Шикаста дилларга бўлиб хайрихоҳ,Ўзингни офатдан сақлагин омон.Кимгадир ҳукм этмоқ мен-у сен кабиНотавон касларнинг эмасдир кори.Зотан, ошиқларнинг яккаш матлаби –Қулим деса басдир Парвардигори.Қўйгил одамларнинг яхши-ёмонин,Ҳар қўй осилгайдир ўз оёғидан.Мудом бўлсин Сенинг Ҳақ меҳрибонинг,Узилма ҳидоят йўлчароғидан.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.