Тил

Иймон

Набийлар йўлига ҳавасманд, эй дил,

Набийлар йўлига ҳавасманд, эй дил,Валийлар сулукин орзу қилган зот!Ўзингни ўлмасдан аввал ўлик бил,Ҳар кеча тупроққа кириб ёлғиз ёт!..Набийлар изини айлаб таманно,Валийлар қўлини ўпмоқ мақсадинг,Бундай ниятларни топган ҳамоноЎзинг-ла курашиб ўтгай фурсатинг.Аввал хатоларинг кўргайсан равшан,Барча нуқсонингга бўлгайсан иқрор.Англаб, улкан зиндон бу дунё – гулшан,Боқий кенгликлардан излайсан қарор.Токи бел боғладинг буюк сафарга,Токи шайландингми чин шараф сари,Ярадор дилингни очиб саҳарга,Тунлар йўл олгайсан ул ҳадаф сари.Бора-бора ўлгай дунёга ҳавас,Бора-бора тугар ҳар не эҳтиёж.Билгайсан – набийлар учраган синовСенга келмасликка йўқ эрур илож!..Токи истагайсан Ҳақнинг қурбатинҲақ аҳлин йўлидан, албат, ўтгайсан.Ҳар набий симирган хорлик шарбатинСен ҳам қадаҳ-қадаҳ, бир-бир тотгайсан.Акром МАЛИК

8 770марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.