Ҳикмат
Кимдир ағёр бўлса, олишма, асло,
Кимдир ағёр бўлса, олишма, асло,Нафрат занжиридан ўзингни қутқар.Дунёни қўйгил ва де фақат Худо,Ўзингни турфа хил чоҳлардан ўткар!Ва истасанг ёвдан олмоқни қасос,Майдалашма асло, айтма қол-у қийл,Худонинг йўлига қилгил-у ихлос,Ҳамиша юксал ва ғолиблардан бўл!Етар, ортиқ этма ҳаракат, кўшиш,Қандай кун – барчаси бир-бир ўтади.Сенга ёғиларкан дуо ва олқиш,Душманинг аламдан ўлиб кетади.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.