Ҳаёт
Ғариб кунларингда собит турган, сабот кўрсатган,
Ғариб кунларингда собит турган, сабот кўрсатган,Қаро тунларингда чироқ ёққан, нажот кўрсатганДўст каби ҳеч кимса яқин эмас, қадрдон эмас,Жонингга муқарраб, муаттар-у жонажон эмас!Ғариб кунларингда сендан кечган, юзин бурганлар,Қон бағрингга боқиб кўрлар каби кўзин бурганлар,Сени шайтон дея, ўзин билиб валий, авлиёКетганлардан бўлак хоин йўқдир, йўқдир беҳаё!Шул боис огоҳ бўл, садоқатга даргоҳ бўлгайсан,Вафога содиқ бўл, аҳдингга хайрихоҳ бўлгайсан!Бир куни Худодан бутун олам тескари кетса,Худонинг йўлида маҳкам тур минг азият етса!..Токи инсонликнинг чироғини ўчирма, асра,Иймонингни мудҳиш чоҳга ногоҳ туширма, асра!Малаклар ошиқ деб аҳволингдан олгайлар хабар,Ўзинг ҳам бўлгайсан назар топиб, озод-у сарвар!Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.