Ҳикмат
УЛҒАЙИШ
Юракни қайғулар эгаллаб аччиқ,Қалбингга етмаса ҳаволар мудом —Вужудинг ҳамдами бўлганда санчиқ,Улғайиб камолга етибсан тамом.Дуолар қийматин англаган лаҳзангВа гуноҳ юкидан тушсанг қўрқувга;Қарғишлардан келса зилзила, ларзанг,Бошласанг айтишни тушингни сувга —Улуғлик муборак бўлсин, азизим,Аммо изтиробга ҳазир бўлгайсан.Изтироб — дарёга айланган кўзим,Дарёга ҳар куни чўкиб кулгайсан.Акром МАЛИК2025
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.