Тил

Сабр

Сабр қилиш қийин. Чунки Худойим

Сабр қилиш қийин. Чунки ХудойимБандага қайси иш машаққат бўлсаУл иш шарафини айлади қойим,Токи банда шараф нурига тўлса!Одоб ҳаммада ҳам топилмас жавҳар,Анқо уруғидир хулқи ҳасана.Одоб рахти билан айлаган сафарЖаннат эшигига етгай ясаниб.Тарбия суякнинг ўсишидай гап,Суяк оғриқ берар ўсгани сайин.Агар тарбияни қилолсанг талабАччиқ оғриқларга учрашинг тайин.Сабр. Одоб. Гўзал хулқ. Тарбия бугунИнсон зоти аро кўкармай қолди.Басийрат кўзига боғланди тугун,Нафс ҳаммамизни асирга олди.Бунчалар сапчидинг, аё ҳамрозим,Бунчалар заҳарни қаердан топдинг?!Одоб жавҳарини синдирдинг, сўзимНиҳолин аямай кўрларча чопдинг.Роббим кўмиб қўйган неъматлар учунШукур қилмоқ нега бу қадар оғир?!Ҳасратдан йироқда яшайсан бугун,Сенинг исёнингдан юрагим оғрир.Қутурган нафсинг – ит. Ит бор макондаМалаклар бўлмагай, унутма, эй кас.Саноқсиз махлуқлар бўлган жаҳондаСенинг мавжудлигинг ягона эмас.Нечун Ҳақ сўзига тутмайсан қулоқ,Нечун туғёнингда кўринмас соҳил?!Кўрганинг аслида, меҳрдир, бироқЎз меҳрингга бўлдинг доимо қотил.Худо хайринг берсин, шошма бу қадар,Бироз ақлинг кўзин тоза қил ва соф.Олдингда неъматлар дарёдек оқар,Худодан қўрқ бироз, инсоф қил, инсоф.08. 11. 2024.Акром МАЛИК

2 650марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.