Тил

Ҳикмат

Ҳақ сўз-чун кўксингга урсалар ханжар,

Ҳақ сўз-чун кўксингга урсалар ханжар,Шараф бундан ортиқ бўлмагай, албат.Ҳақиқат – нур, ундан бойқушлар қочар,Аммо тоғдек оғир эрур ҳақиқат.Елкангга олдингми, кўтармоғинг шарт,Ҳақиқат юкидан букилма, толма.Ҳақнинг хизматида бўлмас ҳар бир мард,Хизматга кирдингми, кўзга ёш олма.Ҳақиқат шу қадар аччиқ ва кескир,Чинқирар у сабаб нафс чўчқа янглиғ.Ҳақиқат йўлига асло қўрқмай кир,Бу йўлда кўринма бечора, мунглиғ.Унутма, ҳақиқат Ҳақнинг сўзидир,Ҳақиқат Набийнинг йўлидир юрган.Ҳақиқат қошида мардлар қўзидир –Қурбон бўлмоқ учун югуриб борган.Отангга ёқмасин, балки онанг ҳамҲақ сўзга бошини эгмасин, майли.Ҳатто Ҳаққа қарши турсину оламҲақ ёлғонга дўнмас улар туфайли.Ҳақиқат сувратин, сийратин аслоАқл кўра олмас равшан ва ёруғ.Ҳақиқат қошида ақли кулл аъмо,Уни англамоқдан ҳамиша фориғ.Чунки Ҳақиқат – бу муборак мерос,Валийлар жайбидан қолмишдир бизга.Валийлар изига оёғингни босҲамда бу меросни олиб сурт кўзга.Ҳақиқат! Қанчалар буюк шарафсан!Қуёшдай ёруғсан, осмондай улуғ.Чин мардлар кўзлаган манзил – ҳадафсан,Сенга сафар этмоқ – зафардир қутлуғ.Зотан, сени таниб билмоқ ҳам маҳол,Нафслар ёпиб қўйгач кўзга пардасин.Чеҳрангга боқаман, бўламан беҳол,Унутиб қулларнинг заиф зардасин.Сенга ошиқ бўлмоқ қандай улкан бахт,Сенинг ҳижронингда ёнмоқ не ҳузур!Икки дунё учун сенсан буюк тахт,Икки дунё учун сенсан боқий нур!08. 11. 2024.Акром МАЛИК

2 410марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.