Тил

Севги

Шеър ёзиш мен учун машаққат, эй дўст,

Шеър ёзиш мен учун машаққат, эй дўст,Ўйнаб кулиб асло айтолмайман сўз.Шеър учун юрагим куймоғи керак,Ё кимнидир куйиб суймоғи керак.Шеър учун вақтимни гоҳо сарф этсам,Вақтим уволмасми дея чекдим ғам.Яна зеҳну фикрат, кўзимнинг нури,Эътибору, диққат, қалбим шуури;Яна ким ўқиса, бу шеърни ногоҳ,Ундан ҳам шунчаси бўлса-чи исроф?! –Дея шеър ёзмоқдан ҳаё қилдим мен,Шеърни энг пинҳона сирим билдим мен.Аммо бугун шунча зиқ фурсат ичра,Ҳатто талотуму аросат ичра –Қўлда қалам. Яна излаяпман сўз,Зотан, ичимни, оҳ, куйдирмоқда чўғ.Титроқ томиримда. Кўзёш юзимда,Баҳору куз бирдек кулар изимда.Изтиробу қувонч, ҳижрону висол,Болдек айрилиғу, ошуфта хаёл –Яна девоналик бўлди талабим,Чунки сени севиб қолдим, ҳабибим.15.10.24.Акром МАЛИК

2 580марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.