Иймон
Нафснинг қутқусидан озод, ҳур айла,
Нафснинг қутқусидан озод, ҳур айла,Қалбимни лиммо-лим тўла нур айла.Ўзгалар айбини кўрмаслик учун,Худойим, кўзимни мутлақ кўр айла.Сенинг сифотингга бўлай маҳлиё,Дунёнинг шаклига боқмайин қиё.Агар нуринг билан йўл кўрсатмасанг,Бутун олам эрур зулмат, сим-сиё.Шайтонга иморат қурмоқ истамам,Жаҳолат ҳосилин ўрмоқ истамам.Ўзимнинг гуноҳим чарчатган мени,Ўзгалар журмини кўрмоқ истамам.Акром МАЛИК


Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.