Севги
Сени эслаб мудом қон ютдим, э воҳ,
Сени эслаб мудом қон ютдим, э воҳ,Қон туфлаб қоронғу кунлардан ўтдим.Юрак азоб ичра бўлди сим-сиёҳ,Тонгларга қон рангли кўзимни тутдим.Сен-ла ўтган дамлар эди дор каби,Сенинг эслаш эса қип-қизил мотам.Яшаб бу оламда айбдор каби,Амин эдим — сени унутмоқ байрам!Судраб саҳро ичра вақтнинг занжири,Шикаста жисмимни узоққа элтди.Мен бечора эдим ёдинг асири,Ниҳоят, хаёлинг ақлимдан кетди.Ниҳоят, тугади касиф бир мотам,Бугундан бошланди яп-янги байрам!Энди тирикмисан, ўликмисан ё —Келмас хотиримнинг бир чекасига.Сенсиз куртак урди яшил бир ҳаёт,Қалбимни топширдим ЎЗ ЭГАСИГА!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.