Ҳикмат
Ғўранинг макони шохнинг устида,
Ғўранинг макони шохнинг устида,Уруғнинг маскани тупроқ остида.Ўз жойидан кечган шуҳрат қасдида,Оқибат хазон-у сарсона бўлгай.Пишганча кутсанг гар, излаб келгайлар,Ўсганча кутсанг гар, сизлаб келгайлар,Кутмаганлар фақат бўзлаб кетгайлар,Сабр этган севилиб, жонона бўлгай.Гадо бўлсанг, кўнгил, шоҳ бўлгум дема,Чўққимисан, асло чоҳ бўлгум дема,Қуёшсиз порлайман, моҳ бўлгум дема,Мақомин тахт билган шоҳона бўлгай.Шерман деган шоқол кулгидир кулги,Бўрига тенг бўлмас ҳеч қачон тулки.Энг буюк ўзгармас ҳақиқат шулки,Ҳаддини билган зот товоно бўлгай.Ҳар зотнинг сифати собитдир собит,Сифат ўз зотидан бўлолмас соқит.Дурдан дур келгайдир, ёқутдан ёқут,Зотини пок тутган фарзона бўлгай.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.