Севги
Ҳар қайга юрсанг ҳам, денгиз келгайдир,
Ҳар қайга юрсанг ҳам, денгиз келгайдир,Ер юзи ўралган сув билан тамом.Севги машаққат-ла эгиз келгайдир,Ишқнинг саҳросида йўқ иззат-икром.Агар маъшуқингдан озорлар етса,Лаззат деб билмасанг, эй ошиқи зор,Ишқнинг қаҳратони қорларин тутса,Қалбингда ловуллаб турмаса, баҳор —Ҳар қанча шеър ўқиб, тўқима достон,Севдим деб айтганинг ёлғондир, ёлғон!Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.