ЭР АВТОКРАТИЯСИ
Уйда эр чексиз ҳокимият эгаси бўлган подшоҳ каби бўлиши керак. Яъни автократ. Автократ эркакнинг оиласида тартиб ва бахт ҳукмрондир.
Чунки оқил эркак сўз эркинлиги, тенг имкониятлар ва шу каби нарсаларнинг абсурд эканлигини тушунади.
У зиммасидаги вазифа оғирлигини жуда чуқур туйгани учун ҳам автократ бўлишга мажбур.
Автократ эр қўлидаги аёл мутелик ва тобелик ҳисси ила дунёдаги энг бахтиёр хотиндир.
Эрини катта ўғил қилиб олган хотиндан кўра бадбахт аёл жаҳонда бўлмас!
Автократ эр ҳокимияти остида
- аёлнинг кайфияти оила кайфиятини белгиламайди; - аёл эрининг жеркишидан ёки қаттиқ гапидан, танбеҳидан малолланмайди; - аёл эрга ҳукм ўтказишга интилмайди; - эр хотин зулмидан қўрққан ҳолда ўзини форматламайди; - эр истаган вақтда ухлайди ва уйғона олади.
Агар аёл ҳукмрон бўлса
- эрнинг гапи ҳамиша синади; - оилада эрнинг овози эшитилмайди; - болалар тарбиясиз ўсади; - аёлнинг танасида эркаклик гармони кўтарилади; - эрнинг танасида аёллик гармони ошади; - оила пароканда бўлиб, ташқи ахлоқсизликлар оилани эгаллаб олади.
Насаб ва сулолага нуқта қўйилади.
Автократия ҳамиша энг тўғри йўлдир. Чунки бунда адолат ўрнатиш имкони бор, аммо бошқа шаклда на адолат, на тартиб ўрнатиб бўлади.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.