Тил

ЎЗ НАЗМИНИНГ РУТБАСИ ПОЯСИН ТИъДОД ҚИЛУР ВА ҲАР БИРИГА МАРТАБАЕ ИСНОД ҚИЛУР

Навоий шеъри тўққуз байту, ўн бир байт, ўн уч байт Ки, лавҳ узра қалам зийнат берур ул дурри макнундин.

Буким албатта етти байтдин ўксук эмас, яъни Таназзул айлай олмас рутба ичра етти гардундин.

Шарҳ:

“Фарҳод ва Ширин” достонининг муқаддимасида маънолар дур ва гавҳарга қиёс этилади. Маънолар олами ҳақида Азизиддин Насафийнинг “Комил инсон” китобидан маълумот оласиз.

Биринчи байтда дейилмоқдаки, ҳазрат Навоий дурри макнун, яъни сара дурлар билан лавҳга зийнат беради. Дурри макнундан мурод маънолардир. Маъно бу ҳақиқатнинг ўзаги, ўзгармас мавжудият, ҳамма нарсанинг зоти сақланадиган хазина.

Маъноларни инсонлар кўрмаслар. Аллоҳ кимга файз берса, унинг басийрати маъноларни кўради ва шаклга солиб тақдим этади. Яъни маъноларга сўздан либос кийдиради.

Навоий бу қитъада ўз ғазалларининг байтлари миқдоридан хабар беряпти. Энг кичик ғазали етти байт, энг йириги ўн уч байт. Етти байт бўлишининг сабаби ҳазрат Алишер Навоий ўз шеърининг қиймати ва мартабасини билдирмоқда.

Оламда энг баланд мартаба еттинчи фалакдир. Еттинчи фалак коинотнинг энг юксак нуқтасидир.

Алишер Навоий ҳазратлари шеърлари ўта нозик ва улкан ҳақиқатларни, пок ва бемисл маъноларни акс эттиргани учун уларнинг мақоми етти гардун қадар баланд эканлигини айтмоқда.

Унинг шеърлари қадри ҳеч қачон етти фалак мақомидан пастламайди. Ғазалининг етти байти ана шу ҳақиқат ифодасидир.

Модомики, унинг энг кичик ғазали шу қадар юксак даражали экан, ундан йирикроқларини тасаввур қилаверинг!..

3 130марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЖАҲОЛАТНИНГ ТОМИРИ

    Ҳақни қабул қилмаслик нафсга қулликдан бошланади. Ҳақни қабул қилишни истамаган инсон ҳақиқатни рад этиш учун турли раддиялар ўйлаб топади. Энди уни асло енгиб бўлмайди. Ҳақ қарор…

    1 дақиқа

    БАРАКА ҚАЕРГА ҚОЧДИ?

    Пулда, вақтда, ишда барака йўқ. Ҳар қанча маблағ бўлсин, харажатларга етмайди. Қарз бўлганлар кўп. Кўнгиллардан ҳаловат, кўзлардан хотиржамлик ğoyib... - қариндошлик ришталари…

    1 дақиқа

    Қалбни кузатиб туриш қийин. У жуда тез айланади. Ҳолати дам-бадам ўзгаради.

    Севгидан лоф урасан. Аммо севгилинг қон ичса, сен қандоқ шарбат ичасан?.. Ёлғон, севдим деганинг ёлғон… Аслида, шарбат ичишга изн берган қалбинг айбдор. Чунки ишқ унда етарлича…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.