Фарзанд улғайтиришнинг ҳикмати
Фарзанд ота-она олдидаги қарзини уза олмайди. Ота-она ҳам фарзандни қарздор қилиб, кейин бу қарзни узиши учун боқмаслиги керак. Ота-она бўлишнинг бир қанча илоҳий ҳикмати бор. 1-ҳикмат. Ер юзида ҳаёт давом этсин. 2-ҳикмат. Меҳр-муҳаббат ва раҳм-шафқат ўлмасин. 3-ҳикмат. Худога итоат ва севги боқий бўлсин. Ота-она Худони танийдиган ва ибодатли болаларни етиштириш билан қулликни адо қиладилар. Бола ота-онани текин боқувчи, едириб-ичирувчи деб қабул қилиши қандай хато бўлса, ота-она ҳам болани қарздор, хизматкор, қул деб билиши шундай хатодир. Ҳар бир иймонли оила мўмин ва мусулмон болани ўстирса, бас, мурод ҳосил — ҳаммаси ўз изидадир. Аммо масала ва мақсад бундан торайса, мусибат ва бахтсизлик кўпаяди. Бола қул, бола бут, бола санам эмаски, унга хожалик қилинса ёки сиғиниш даражасида яхши кўрилса! Бола насл давомчиси, ўлсак, чироғимизни ёқувчидир, яъни динни, ахлоқни, яхшиликларни давом эттирувчи.

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.