Тил

РИСОЛАЙИ МАРҒУБА

РИСОЛАЙИ МАРҒУБА — расм

Онамнинг боболари мулла Олим раҳматуллоҳи алайҳ нақшбандия сулуки муршидларидан эди. Собиқ Шўро мустамлакаси даврида халқни динга, ахлоққа иршод қилди. Ҳақ йўлда эканлиги учун 20 йиллаб қамоқ ва сургун каби шўролар зулмини кўрди. Она томондан катта бобомиз бўлган бу зот бирламчи манбалар асосида шогирдларига, фарзандларига илм берган. Хусусан, мулла АбдулҚодир Тошкандий исмли олим зотнинг "Рисолайи марғуба" номли китоби таълим дастури бўиб хизмат қилган. Онамнинг оналари, яъни бувимиз бундан бир йил аввал шу китобни берган эдилар. Китоб Ғуломия босмахонасида 1913-йил чоп этилган 4-нашр экан. Охирги саҳифаларда китоб нозирлари ақл кўзи билан саҳвларни ислоҳ қилишлари илтимос этилган. Бувимиз берган нусха шу қадар кўп ўқилганидан титилиб кетган эди. Маълум бўлдики, уни бувимизга марҳума опалари қолдирган бўлиб, у кишига катта бобомиз ҳадя қилганлар. Камина китобни катта қизиқиш билан қўлга олдим.

11 400марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Ўзини бутун ҳаётини мукаммаллик картинаси ўлароқ,

    хатоларини ҳам фазилат рангига бўяб, қадам-бақадам ўзидан беозор ва тиришқоқни ёқиб одамларга улашиб бораётган думбул, ғўр, хом-хатала укаларимизга айтаримиз шуки — бу ишингиз…

    1 дақиқа

    G.G.MARKES. 100 ЙИЛ ЁЛҒИЗЛИКДА романи

    Бу роман инсониятнинг бугуни ва келажакдаги ҳолати ҳақида киноядир деган хулосага келдим. Ҳарқалай, ўтмиш эмаслиги аниқ. Айнан ўрта асрлардан кейин янги давр деб аталган сиёсий…

    1 дақиқа

    ОИЛАБУЗАРМОН ЁКИ УЙБУЗАРМОНЛАР ҲАҚИДА

    Оила муқаддасдир. У пок сақланиши керак. Оиланинг сирлари оилада қолиши шарт. Эр ва хотин бир думалоқнинг икки палласидир. Хиёнатсиз яшаётган эр-хотин орасини бузишдан эҳтиёт…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.