Тил

УЗОҚ УМР КЎРИШНИ ИСТАЙМАН, биласанми, нега?

УЗОҚ УМР КЎРИШНИ ИСТАЙМАН, биласанми, нега?

Роббим берган тақдирни розилик ила яшаб ўтиш учун.

Роббимга тавбалар қилиб қолиш учун.

Худойимга кўпдан кўп ибодатлар қилиш учун.

Одамларга кўпдан хизматим етиши учун.

Инсонларга кўпдан кўп меҳр улашмоқ ва уларнинг бахтиёр бўлмоқлари сабаб бўлмоқ учун.

Роббимнинг яхшиликлари бу дунё бўйлаб ҳам сочилган, у яхшиликларни қуш донлагандек донлаб, қуш чўқигандек чўқилиб териб юрсам ва бундан завқлансам!

Қалбим шукур ва шавққа тўлиб-тошса!

Бу дунё ҳам, охират ҳам Худойимнинг салтанатидир. Худойимнинг салтанатида итоатли бир қул бўлиб давру даврон сурсам, ахир, бунинг нимаси ёмон?

Узоқ умр кўришни, умрим охирида ўлим азобини кўрмай шодлик ва қувонч ила табассумларга тўлиб охирга сафаримга чиқиб кетишни истайман.

Узоқ умр кўриш ва Парвардигорим неъматларидан қувониб, ташаккурлар ила яшаш ҳам гўзал, сўнг бу ҳаётнинг жаннатга уланиб кетиши ҳам гўзал.

3 800марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ТУПРОҚ БЎЛИШ, ПИСАНД ЭТИЛМАСЛИК ВА ХОРЛАНИШ ҲУЗУРИ иззат ва кўкларга кўтарилишдан кўра яхшироқ эканлигини…

    Одамлар сени мақтагани сайин ичинг кирга ва қурумга тўлиб кетаверади. Кўзларинг кўр бўлиб, амалларингни баҳолашда пайпасланиб қоласан. Мақтаётган ва улуғлаётганларнинг гаплари…

    1 дақиқа

    ТОП-ТОЗА ТУҲМАТГА ҚОЛИШНИНГ ЛАЗЗАТИНИ БИЛАСАНМИ?

    Аввал шундай изтиробга соладики, тишларинг бир ҳафта тўхтамай оғриса ҳам бунга тенг кела олмайди. Кимдир кўтариб... йўқ, Юсуфни акалари қудуққа кўтариб отиб юборадилар-ку, худди…

    1 дақиқа

    КЕЧИРИШ ВА ҚАЛБГА ХУДОДАН БОШҚА КИРИТМАСЛИК - азобларнинг тугаши, завқу шавқнинг бошланишидир.

    Инсонлар севгисини талаб қилишда нафснинг ҳиссаси бор. Сени кимдир севганидан севинмоғинг нафсинг лаззат туяётганидан далолатдир. Сени кимдир севса, севинма. Чунки у вақтинчадир.…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.