Тил

ТОП-ТОЗА ТУҲМАТГА ҚОЛИШНИНГ ЛАЗЗАТИНИ БИЛАСАНМИ?

ТОП-ТОЗА ТУҲМАТГА ҚОЛИШНИНГ ЛАЗЗАТИНИ БИЛАСАНМИ?

Аввал шундай изтиробга соладики, тишларинг бир ҳафта тўхтамай оғриса ҳам бунга тенг кела олмайди.

Кимдир кўтариб... йўқ, Юсуфни акалари қудуққа кўтариб отиб юборадилар-ку, худди шундай: акаларинг сени кўтаришади, оҳ,оҳ, маза деган пайтинг, бор кучлари билан бошингни ерга қарата улоқтирадилар.

Ерга миянг билан урилгунингча ҳазиллашишди деб ўйлайсан.

Урилгач, кўз ўнгинг қоп-қора бўлиб қолади.

Миянг чақилиб кетгандек бўлади.

Шунда улар сени ғазаб билан, қаҳр ва шафқатсизлик билан ерга урганларини англаб қоласан.

На йиғлаш, на сиқташга ҳолинг бўлмайди.

Кейин орадан қирқ кун. Саксон кун ўтади.

Кейин кўз ўнгинг ёришади.

Шунда гуноҳсиз эдим-ку дейсан.

Акаларимга ҳеч нарса қилмаган эдим-ку дейсан.

Ягона айбим уларни севганим эди-ку дейсан.

Мана шу туҳматга учрашнинг тамсили бўлади.

Туҳматга учрагач, ақлинг йиғиладиган кун туҳматга учрашнинг ҳузурини топасан.

Ахир, сен бу борада поксан.

Демак, сенга туҳмат бўлибди.

Демак... бу хосиятли бир ишга ўхшайди. Ҳақ эканлигинг туйғусидан маст бўласан.

Худованд билан сирдош ҳис этасан ўзингни. Чунки ва У ва сен биласанки, сенга туҳмат бўлди. Худо ва сен биласанки, сен бу масалада поксан.

Худо билан сени сирдош қилган туҳматга раҳмат, туҳматчига ташаккур.

2 230марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    КЕЧИРИШ ВА ҚАЛБГА ХУДОДАН БОШҚА КИРИТМАСЛИК - азобларнинг тугаши, завқу шавқнинг бошланишидир.

    Инсонлар севгисини талаб қилишда нафснинг ҳиссаси бор. Сени кимдир севганидан севинмоғинг нафсинг лаззат туяётганидан далолатдир. Сени кимдир севса, севинма. Чунки у вақтинчадир.…

    1 дақиқа

    ОРИФЛАРНИНГ СИФАТИ

    Илм маълумотларни хотирада сақлашдир. Ҳикмат фойда ва зиённи ажрата олишдир. Илмни жамлаган одам олим. Ҳикматни жамлаган одам ҳаким. Лекин илм ва ҳикматни ўз ўрни қўллай билган…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.