Тил

КЕЧИРИШ ВА ҚАЛБГА ХУДОДАН БОШҚА КИРИТМАСЛИК - азобларнинг тугаши, завқу шавқнинг бошланишидир.

КЕЧИРИШ ВА ҚАЛБГА ХУДОДАН БОШҚА КИРИТМАСЛИК - азобларнинг тугаши, завқу шавқнинг бошланишидир.

Инсонлар севгисини талаб қилишда нафснинг ҳиссаси бор.

Сени кимдир севганидан севинмоғинг нафсинг лаззат туяётганидан далолатдир.

Сени кимдир севса, севинма. Чунки у вақтинчадир.

Кимнидир севсанг, сабр қил. Туйғуларинг ҳақиқати ойдинлашмоғи учун вақт ва имтиҳон зарур.

Қалбни Ҳақ таоло Ўзи учун назаргоҳ қилди.

Қалбни Парвардигор Ўзининг тажаллий кўзгуси айлади.

Қалбни Худованди карим иймоннинг макони этиб сайлади.

Унга бошқа нарсани киритсанг, Ул Зотнинг рашкини келтирасан.

Каримул Мутаолнинг рашки энг қаттиқ рашкдир.

Қалбингни оғритиб-оғритиб, севганларингдан аламли-аламли азобларни қолдириб сендан ҳаммани тортиб олади.

Кейин қалбингга қарасанг унинг лахта-лахта қон бўлганини кўрасан.

У қонлар сенинг қалбингга ёпишиб, эт бойлаб кетган бегоналар суғуриб, юлиб олинганидан далолатдир.

Роса оғрийди.

Жуда-жуда оғрийди.

Биласанми, кўзёшнинг шўр эканлигини?

Кўзёшинг тузи қалбинг лахталарига ёға-ёға бу яраларни тузатади.

Чандиқ-чандиқлар қолади.

Энди бу қалбни мафтун этиш гўзаллар учун имконсиздир.

Чунки қалб ҳар бир ҳусн ортидаги вафосизлик ва макрни кўрди.

Энди қалб Ўз Эгасига юзлангани маъқул.

Уни тарк этганлардан таъна қилмасин, чунки уларнинг айби йўқ, улар Тангрининг ҳикмати ила кетдилар.

Қалбингга Худодан бошқани киргизма.

Қалбингг эшикларини Худодан бошқага очма.

2 680марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ОРИФЛАРНИНГ СИФАТИ

    Илм маълумотларни хотирада сақлашдир. Ҳикмат фойда ва зиённи ажрата олишдир. Илмни жамлаган одам олим. Ҳикматни жамлаган одам ҳаким. Лекин илм ва ҳикматни ўз ўрни қўллай билган…

    1 дақиқа

    ВАЛОЯТ СИРЛАРИ

    Аллоҳга дўст бўлган соҳибкароматлар қандай бўладилар? Бу ҳақда бир ажиб ҳикоят бор, Сиз ҳам ўқиб кўринг-а: Довуди Тойй ҳазратлари дарё қирғоғида балиқ тутиб ўтирганди, ёнида…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.