Mumtoz oila
УЧИНЧИ БОБ
УЧИНЧИ БОБ ЎҒИЛ
Учинчи фасл Ўртанча ўғил
Ўртанча ўғилларнинг хос жиҳатлари – жангарилик (урушқоқлик дейилса, бироз дағал чиқди), айёрлик, бошқарувчилик, қаттиққўллик, ҳунарларга, савдо ва қўл меҳнати билан боғлиқ ишларда усталик, жаҳлдорлик. Уларда бўйсуниш хислати етишмайди. Акасига, катта эҳтимол билан, рақобатлашиш одати бор. Шу сабабли кўплаб оилаларда ўртанча ўғилнинг тўнғич ўғилга итоати нисбатан суст кўринади. Ўртанча ўғил комил ҳимоячи, қўли гул уста, муаммоларни амалий ҳал этувчи, вазиятга ҳақиқат кўзи билан қаровчидир. Ўртанча ўғил тўнғич ўғил соясида камроқ меҳнат қилиб, дангасаликка ҳам йўлиқади. Ўртанча ўғил адаб ва ахлоқ, ҳикмат ва маърифат сари қадам босар экан, унинг танқид қилинадиган сифатлари гўзал ва ҳавас қиларли хулққа айланади. Ўртанча ўғил оилада мувозанат сақловчидир – ҳиссиётли пайтда ақлни ишга солади; ақлга мутлақ суяниб қолинса, одамгарчиликни эслатади. Ўртанча ўғиллар кўпинча ота-онани куйдириб қўйишади: қулоқсизлик, бебошлик аксар улардан содир бўлади. Лекин энг қуюқ ва самимий яхшиликларни ҳам дўндириш улар учун oson. Ўртанча ўғилнинг ўткир ҳисоб-китоби, тадбирли фикрлаши ва ўзига ишончи оила иморатининг суягидир.
Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.