Тил

Mumtoz oila

УЧИНЧИ БОБ

УЧИНЧИ БОБ ЎҒИЛ

Иккинчи фасл Тўнғич ўғил

Тўнғич ўғиллар табиатан меҳрибон, кўнгилчан, босиқ ва ғамхўрдирлар. Улардаги бу сифатлар туғма бўлади. Деярли барча тўнғичлар муросали, эҳтиёткор, меҳнаткаш ва мулойимдирлар. Улар курашчан, фикрли, донишманд, илмга мойил, бошқарувчиликка салоҳиятли, интизомли, масъулиятлидирлар. Тўнғичлар оталарнинг биринчи таянчи, оналарнинг илк суянчи. У ҳам ақлан, ҳам қалбан аввалроқ улғаяди. Оиладаги катта-кичик ишлар ёшлигидан унинг зиммасига юклангани учун у кўп юк кўтаришга одатланади. У айнан тўнғич бўлгани учун бошқа жойларда ҳам муаммоларга бефарқ эмас: ниманидир ҳал қилиш, амалий ёрдам қилиш, шафқат ва меҳрибонлик унга хос. Тўнғич ўғилни кейинчалик, жиянлари катта ота ёки бой ота дейишлари ҳам оиланинг улуғи сифатида отадан кейинги ўринда туриши сабаблидир. Тўнғич ўғил отанинг ўринбосари. Оилани жамловчи. Кичикларга йўл кўрсатувчи. Узоқ ўйловчи ва қайғурувчидир. Тўнғич ўғил укаларини кечиради, сингилларига қанотини доимо кенг ёзади. У укаларини машаққатга қўймаслик учун машаққатларни зиммасига ола билади. У таъсирчан. У оила учун ғам чекади, у жигарларига бирдек яхшилик қилишни хоҳлайди. Укалари ноқобил чиқса, қаттиқ изтироб тортади. Итоатсизликдан озорланади. Тўнғич ўғил саховатли, ҳеч кимни ёрдамсиз ташламайди. У ҳимматли, улуғ ишларни oson бажара олади. У барокатли, қайси ишга қўл урса, баракали келади. У ота ва онанинг энг яхши сифатларини ўзида жамлай олган мевадир. Тўнғичлар қийинчиликларга биринчи бўлиб кўкрак кериб чиқади. У барча қувончларни ташкил қилиб, бошқаларнинг қувончидан қувонади. У эринмайди. У тўхтамайди. Уни енгиш ва забт этиш қийин. Тўнғичлар ёшлигида бўш-баёв бўлсалар-да, улғайгач, ҳикмат ва қувват уларга берилади. У сабрли, у тез кечирувчи, у сокиндир. У маслаҳатгўй. У бошқа фарзандларга нисбатан кўпроқ содда, кўпроқ йиғловчи ва кўпроқ ғолибдир. Гарчи у кўп танбеҳ эшитади, гарчи кўп руҳий қийноқларни яшайди, аммо тўнғич улуғ демакдир. Унинг борлиги оилага улуғлик, умид ва ишонч олиб келади.

Акром МАЛИК

2 860марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    УЧИНЧИ БОБ

    ЎҒИЛ Биринчи фасл Ўғилнинг сифати Бир оилада ўғил бўлиб яшаш нақадар шараф бўлса, шу қадар улкан масъулиятдир. Ўғил – сулола давомчиси. Умидлар чироғи. Оиланинг қуввати. Оиланинг…

    2 дақиқаMumtoz oila

    ИККИНЧИ БОБ

    ОИЛАНИНГ ЮРАГИ – ОНА Жаннат оналар оёғи остида. Бу ҳақиқатни бугун фақат фарзандлар эмас, оналарнинг ўзлари ҳам англашларига эҳтиёж бор. Жаннат оёғи остида бўлиши учун она…

    3 дақиқаMumtoz oila

    БИРИНЧИ БОБ

    ОИЛА ҲУКМДОРИ — ОТА Учинчи фасл Отанинг оиладаги сиёсати Бошланиши: 👉 1-қисм. 👉 2-қисм. Оилада бир неча фарзандлар ўртасида адолат бўлишига ота жиддий эътибор беради. Бирини…

    2 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.