Тил

Дунёга бўлган муҳаббат қалбларни эгаллаб олганига далиллар:

Дунёга бўлган муҳаббат қалбларни эгаллаб олганига далиллар: 1. Дам олиш баҳонасида қалбнинг турли саёҳатларни яхши кўриши, чет давлатлар, тоғлар, денгизлар сари талпиниши ҳамда бу ҳақида имкон борича ҳаммага билдириш истаги. Нормал ҳолда дам олиш тана ва руҳ эҳтиёжидан келиб чиқади, мажбурият сабабли саёҳат режага киритилади ва бу нарса риёкорларча мақтанилмайди. 2. Кишилар мақтови ва эътиборга бўлган ҳирс – одамлар мақташлари ва эътибор беришлари, қойил қолишлари учун уриниш – дунё муҳаббати қалбга чуқур ўрнашганига далил. Шу нарсалар бўлмаса, инсон маҳзун бўлса, хасталик оғир. Нормал ҳолда киши ўз вазифасини бир маромда бажаради. 3. Гапиришни севиш – мени эшитсалар, бас; оғзимга қараб туришса, бас деб гапиришнинг номи валақлашдир. Валақлаган инсон сўзларидан кўзлаган ратсионал мақсадни кўрсата олмайди. Нормал ҳолда одам муайян мақсадни амалга ошириш учун гапиради. 4. Дунёга оид моллар – керак бўлса, бўлмаса, мақтаниш ва риёкорлик учун либос, арава, чиройли ва обрўли одамлар билан танишув, рақам учун, ИҚ намойиши учун китоб ўқишга бўлган ўчлик очликдан, дунёга қулликдандир. Дунёни севмаслик, унинг занжиридан озод бўлиш одамга жасорат, хотиржамлик, Ҳақ билан қурбат беради. Умуман, бу масала улкан илмнинг бир томчиси эди. Бу сўзлар чин ҳақиқатга муҳтожлар учун, алданиб юраман деганларга шаталоқ отадиган майдон кенг.

3 060марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    БЕШИНЧИ БОБ

    ЖИГАРЛАР Жигар деб ака-ука, опа-сингилларга айтилади. Жигарнинг вазифаси қонни тозалаб беришдан иборат, жигар ишламай қолса, жисм заҳар билан тўлади. Жигар бу форсча сўз,…

    3 дақиқаMumtoz oila

    Ёзувчилик бу ноёб истеъдоддир. Жуда кўпчилик қалам тутиши мумкин, лекин чинакам истеъдод ва қабулият жуда кам…

    Ёзувчи учун энг аввало, туғма қобилият, иккинчидан чуқур илм (адабий-назарий илмлар), учинчидан ҳаётий тажриба ва албатта, тоза ва дардли, уйғоқ ва безовта, таъсирчан ва ҳассос…

    1 дақиқаYozishdan darslar

    Қандай инсонман деган савол кимга қизиқ бўлса, қалбидаги ўйлар, истак ва орзуларга назар солса, кифоя.…

    Қандай инсонман деган савол кимга қизиқ бўлса, қалбидаги ўйлар, истак ва орзуларга назар солса, кифоя. Одамнинг орзуси ана шу одамнинг кимлигини билдиради.

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.