Тил

Иймон

Жоним вужудимни тарк этиб мутлақ

Жоним вужудимни тарк этиб мутлақТаним кирмагунча Ер қучоғига,Уйқу хоҳламасман ё Роббим ал-Ҳақ,Ғафлатга солмагил умрим боғида.Бир он сўндирмагил – сўнмоқ ўлимдир,Ёнмасам, яшамоқ қандоқ бир қайғу.Амр этгайсан – йўлинг менинг йўлимдир,Бунда кўзларимга бермагил уйқу.Шайтондан қўрқмагил, эй қалб – нотавон,Роббингга таслим бўл, эй нафси мужрим.Ўлимдан гўзалроқ йўқ манзил – макон,Ул манзил қувончин унутма бир зум!Юксал! Юксал! Кўзлар сенга етмасин,Эсласинлар сени ёруғ туш каби.Қанот қоқ Арш қадар тинглаб Ҳақ сасин,Қафасдан қутулган буюк қуш каби.Шарманда этмагил, айлагил сатр,Ҳеч қачон эгмагил бошимни, Роббим.Оловдек дардларим қучоғи ичраКавсар қил кўздаги ёшимни, Роббим!Акром МАЛИК2019

1 770марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.